Тайинловлар
Искандар Қутбиддинов — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Рустам Ғофуров — Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ҳусан Тўхтаев — Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.
Дурдона Раҳимова — Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари тайинланди.
Хитой Фарғонада электр энергиясини сақлаш тизимини қуради
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Хитойнинг Алекс Ван бошчилигидаги China Gezhouba Group Overseas Investment Co. Ltd компанияси делегациясини қабул қилди.
Ушбу компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МW (300 МWh) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.
КУН ФОТОСИ

Наманган вилоятидаги Ахсикент тарихий масканида Қорахонийлар даврига мансуб турар жой иншоотлари топилди. Иншоотлар ўзига хос қурилиш услубига эга бўлиб, асосан синчли уйлар хом ва пишиқ ғиштлар билан қурилган.
Аҳоли турар жойларида ошхона, ювиниш хонаси, иситиш сандаллари, супалари ва махсус хўжалик ўралари мавжуд бўлган. Аҳоли зич яшагани учун шаҳарда икки қаватли уйлар қурилган. Уйларнинг ертўла қисми асосан пишиқ ғиштдан қурилган ва озиқ овқат омборлари вазифасини ўтаган.
Автомобил импорти бўйича режалаштирилаётган янги чекловга изоҳ берилди
Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг тижорат мақсадида хориждан автомобил олиб кириши тақиқланиши кутиляпти. Янги автомобилларни фақат дилерлар томонидан олиб кирилиши тартибини тиклаш ҳам

















