Исроил Эроннинг ҳужумига жавоб бўйича бир қарорга келди
Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси «Эрон ва унинг ишончли вакилларига аниқ қандай жавоб қайтариш ҳақида қарор қабул қилди, бироқ ҳозирча унинг вақтини белгиламади», деб ёзади The Jerusalem Post.
Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Эрон томонидан 14 апрелга ўтар кечаси амалга оширилган ҳаво ҳужумига жавоб чоралари бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда 16 апрел, сешанба куни кечқурун The Jerusalem Post газетаси бир нечта манбаларга таяниб ёзди.
Бу суҳбатдошлар нашрга Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси «Эрон ва унинг ишончли вакилларига аниқ қандай жавоб зарба бериши ҳақида қарор қабул қилганини, аммо бунинг учун ҳали вақт белгиламаганини» тасдиқлади.
«Чунки вақт ҳар хил бўлиши мумкин ва зарур бўлган барча мураккаб тайёргарликлар туфайли жорий қарор ўзгариши мумкин», деб давом этади нашр «Бироқ, қарорнинг ўзи Исроил раҳбарияти ўч олиш учун жиддийлиги ва қатъиятини кўрсатади. Қуддус минтақавий урушга айланиб кетмаслиги учун ҳужумни юмшатишга ҳаракат қилишда давом этяпти».
Муаллифларнинг кузатувларига кўра, «муҳим сигналлар яқин кунларда йирик ҳужум (Исроил томонидан) содир бўлмаслиги ва ҳатто узоқроқ муддатга кечиктирилиши мумкинлигини кўрсатади».
Исроилнинг Эрон ҳужумига жавоб бериш имкониятлари
Ушбу ҳужумнинг моҳияти бўйича, нашр ёзишича, қуйидаги сценарийлар бўлиши мумкин: қаттиқ - Эроннинг ядровий объектларига зарба бериш билан, ўртача - Эроннинг Исроилга ҳужумида бевосита иштирок этган учувчисиз учоқлар ёки баллистик ракеталар билан боғлиқ объектларга зарба бериш билан ва «чекланганроқ вариантлар», масалан, «аниқ шахсларни ўлдириш ёки ИИМК мансабдор шахсларини шериклари билан бирга чет элда жазолаш ёки юқоридагиларнинг баъзиларини йирик киберҳужум билан бирлаштириш».
Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси 16 апрел куни Эроннинг Исроилга ҳужумидан кейин учинчи бор йиғилиб, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ)нинг унга қарши эҳтимолий жавобини муҳокама қилди. Аввалроқ ЦАҲАЛ матбуот котиби Даниэл Хагари Кирят-Малахи шаҳри яқинида жойлашган «Жулис» ҳарбий базасида журналистлар билан суҳбатда «Эрон бу тажовуз учун жазосиз қолмаслигига» ваъда берган эди. Аввалроқ Исроил мудофаа кучлари бош штаби раҳбари Герци Ҳалеви ҳам худди шундай баёнот билан чиқди.
Айни пайтда, Исроил ҳарбий вазирлар маҳкамаси аъзоси Бенни Ганц Исроил Теҳронга қарши глобал ва минтақавий иттифоқ тузишда АҚШ билан ҳамкорлик қилиб, қачон ва қандай жавоб қайтаришни ҳал этади дея маълум қилган, деб эслатди The Times of Israel.
«Исроил стратегик донолик билан ҳаракат қилади ва ўзи танлаган жой, вақт ва услубда жавоб беради. Бу тафсилотлар очиқланмайди», - дея нашр Гатцнинг Israel Hayom газетаси томонидан уюштирилган конференцияда айтган сўзларидан иқтибос келтирган.
Айни пайтда, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан 17 апрелга ўтар кечаси Вашингтон яқин кунларда Эронга қарши янги санкциялар жорий этишини айтди.
Мавзуга оид
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
14:54 / 22.11.2024