10:15 / 14.05.2024
4575

Мбаппе 5-бор Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди

Франция чемпионатида мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. 

Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе қаторасига 5-мавсум энг яхши футболчи деб топилди. 25 ёшли француз бу борада рекордчи саналади. Кейинги ўринларда Златан Ибраҳимович (3) ва Эден Азар (2) туради. 

Парижликлар посбони Жанлуижи Доннарумма энг яхши дарвозабон, яримҳимоячиси Уоррен Заир-Эмери энг яхши ёш ўйинчи сифатида эътироф этилди.

«Брест» устози Эрик Рой энг яхши мураббийга айланди. 

Рамзий жамоа қуйидагича кўриниш олди:

Дарвозабон: Жанлуижи Доннарумма («ПСЖ»); 

Ҳимоячилар: Ашраф Ҳакими («ПСЖ»), Маркинос («ПСЖ»), Лени Йоро («Лилл»), Брадле Локо («Брест»);

Яримҳимоячилар: Витиня («ПСЖ»), Уоррен Заир-Эмери («ПСЖ»), Пиер Ле-Мелу («Брест»); 

Ҳужумчилар: Усмон Дембеле («ПСЖ»), Килиан Мбаппе («ПСЖ»), Пиер-Эмерик Обамеянг («Марсел»). 

Top