Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзатом” агентлиги қайта ташкил этилиб, ҳукумат ҳузурига ўтказилди
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги (“Ўзатом”) негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги ташкил этилди. Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади.
“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармон билан қуйидагилар ташкил этилмоқда:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (Қўмита);
- Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (Инспекция);
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида:
- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги.
Бунда:
- Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
- Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
- Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:59 / 05.06.2026
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
15:23 / 15.05.2026
Оқбўйра қишлоғидаги портлаш таъсири меъёрдан ортиқ ҳудудларга етиб борган — вазирлик изоҳи
23:26 / 14.05.2026