Ўзбекистон | 18:45 / 08.06.2024
7061
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз» 3 дона компютер қурилмасини 232 млн сўмга сотиб олди

Ўтказилган танловда 3 та таклиф билдирилган ва якунда якка тартибдаги тадбиркор Садиков Лазиз Ўктамович билан 232,1 млн сўмлик контракт тузилган.

Фото: «Ўзбекнефтгаз»

«Ўзбекнефтгаз» АЖ 3 дона компютер платасини қарийб 232 млн сўмга сотиб олган. Бу ҳақда Давлат харидлари порталида келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, лотнинг бошланғич баҳоси 246,9 млн сўмни ташкил этган. Танловда 3 та таклиф билдирилган ва якунда якка тартибдаги тадбиркор Садиков Лазиз Ўктамович билан 232,1 млн сўмлик контракт тузилган.

Шартномада компютер қурилмалари хорижда ишлаб чиқарилгани айтилган ва уларнинг нархи қуйидагича:

·       70,8 млн сўм;

·       93,4 млн сўм;

·       67,8 млн сўм.

Аввалроқ, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат харидлари бўйича 19 та ҳолатда жами 8,1 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид