Малави вице-президенти самолёт ҳалокатида вафот этди
Чикангава ўрмонида радарлардан ғойиб бўлган самолёт қолдиқлари топилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Африкада жойлашган Малави давлати вице-президенти Саулос Клаус Чилима ва яна тўққиз нафар йўловчи самолёт ҳалокати қурбони бўлди. 11 июн куни Малави президенти маъмурияти маълумотни тасдиқлади.
Ижтимоий тармоқларда ҳарбий самолёт ҳалокати жойидан олинган кадрлар пайдо бўлди.

Пойтахт Лилонгведан Мзузу шаҳрига учаётган самолёт кечаси радарлардан ғойиб бўлган эди.
Малави президенти Лазарус Чаквера сўзларига кўра, самолёт ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Мзузу аэропортига қўна олмаган ва бир мунча вақт ўтиб радарлардан ғойиб бўлган.
Қидирув экипажлари Мзузу жанубидаги Чикангава ўрмонида йўқолган самолётнинг қолдиқларини топган.

Чилима 51 ёшда эди. Малави ҳукумати веб-сайтига кўра, у 2014 йилда вице-президент бўлди ва 2019 йилги президентлик сайловида учинчи ўринни эгаллаганидан кейин 2020 йилда иккинчи марта лавозимига тасдиқланди. 2022 йил охирида Чилима коррупция можаросига аралашди ва мамлакат Коррупцияга қарши кураш бюроси томонидан ҳукумат шартномалари эвазига тадбиркордан пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди. Май ойида Чилима ўз айбини рад этди, Малави ҳукумати унга қўйилган барча айбловларни олиб ташлади ва терговни тўхтатди. Чилима 2025 йилги сайловда Малави президентлиги учун ариза бериши мумкин эди.
Самолёт қулаган Чикангава ўрмони 50 минг гектардан ортиқ майдон. Бу Африкадаги сунъий равишда экилган энг катта ўрмонлардан биридир.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Мавзуга оид

21:14 / 05.05.2025
Жанубий Корея аэропортлар яқинида қушларни назорат қилишни кучайтиради

15:26 / 25.02.2025
Ҳинд океанида 11 йил аввал йўқолган самолётни қидириш ишлари қайта бошланди

17:17 / 19.02.2025
AZAL самолёти ҳалокати бўйича якуний ҳисобот йил охиригача эълон қилинади

13:56 / 08.02.2025