Туркиянинг кулгили автогол

Португалия билан ўйинда Винченцо Монтелла шогирдлари ҳозирча Европа чемпионатининг энг кутилмаган голини уюштиришди.

Барчаси Канселунинг хатосидан бошланди, у Роналдуга пас беришда хатога йўл қўйди. Жамоа сардори ундан жаҳли чиқиб, бақира бошлаганида турклар тўпни эгаллашди ва вазият бартараф этилгандек кўринаётганди. Бу ҳолатда ҳатто трансляция режиссёри ҳам эътиборини бошқа томонга қаратганди.

Ва шунда энг қизиқ жойи рўй берди: Оқойдин дарвозабонга қарамади ва тўпни ортга узатди, Байиндир эса бу вақтда жойини ўзгартирганди ва тўп ундан бир неча метр наридан юмалаб ўтиб кетди. Челикнинг тўпга етиб олишга бўлган уринишлари наф бермади. Аҳмоқона автогол.

Автогол тўпурарлар пойгасида илгарилаб кетмоқда

Германиядаги турнирда энг яхши тўпурар — Автогол бўлиб қолмоқда. Ўтган икки тур давомида урилган 61 голдан 6 таси унинг номига ёзилган.

Европа чемпионати якунигача ҳали уч ҳафта бор, шунинг учун футболчилар ўз жамоалари дарвозасига урган голлар сони бўйича олдинги Еврода урилган рекорд (11) янгиланиши мумкин.

Левандовски ва компания — плей-оффдан четда

Полша миллий жамоаси қаторасига икки ўйинда ютқазди ва биринчи бўлиб плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Франция ва Нидерландия ўзаро дуранг ўйнагани бунга сабаб бўлди (0:0).

Энди Михал Пробеж жамоаси гуруҳда тўртинчи ўриндан юқорига кўтарила олмайди. Полшаликлар французлар ва нидерландларни очколар сони бўйича қувиб ета олмаслиги аниқ, австрияликлар билан эса очколар сони бўйича тенглашса ҳам, ўзаро ўйиндаги мағлубият сабабли (1:3) тенглаша олмайди.

Испания, Германия ва Португалия гуруҳдан чиқиб бўлди

Учта топ-жамоа икки турда ҳам ғалаба қозонди ва муддатидан олдин 1/8 финал йўлланмасини кафолатлади.

Испания ва Португалия учинчи тур ўйинлари натижасидан қатъи назар ўз гуруҳларида биринчи ўринда қолиши маълум бўлган, немислар эса квартет етакчиси бўлиб қолиши учун Швейцарияга ютқазмаслиги етарли бўлади.