Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида Spark автомашинаси сувга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди

Чирчиқ шаҳар Иқбол маҳалласи ҳудудида 1971 йилда туғилган аёл (ҳайдовчи Д.М.) Spark машинасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб сувга тушиб кетган. 

Мазкур жараёнда иштирок этган барча фуқаролар шаҳар ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда қутқариб олинган. 

Воқеада тан жароҳати олганлар йўқ. Автомашина сувдан олиб чиқилди. Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.