8 июл куни Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишланган турнирнинг 2-тур ўйинлари ўтказилди.

Куннинг дастлабки ўйинларида турнир аутсайдери бўлган «Журналист» жамоаси турнир фаворитларидан бири бўлган ЎФА вакилларидан иборат рақибга йирик 1:12 ҳисобида ютқазди. Ушбу жамоа бир кун олдинги 1-тур ўйинларида Ахбор Имомхўжаевнинг фарзандлари ва набираларидан тузилган «Сулола» жамоасига ҳам худди шу ҳисобда мағлуб бўлганди.

ЎФА эса биринчи турда ҳакамлардан тузилган ЎзФҲМ жамоасини 7:0 ҳисобида енгганди ва 2 турдан кейин 100 фоизлик имконият билан биринчи ўринда бормоқда. 

Параллел равишда кечган ЎзПФЛ ва ЎзФҲМ жамоалари ўйинида эса кутилмаганда 0:6 ҳисоби қайд этилди. Чунки бир кун олдинги ўйинда ҳакамлар жамоаси ЎФАга бундан ҳам йирик ҳисобда ютқазганди. ПФЛ вакиллари эса Тонг II жамоаси устидан 1:0 ҳисобида устун келганди.

Kun.uz сайти журналистлари ва бошқа ходимларидан тузилган жамоа эса 2-турда Тонг II жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди — 8:1.

Муҳаммад Комилов ва Муҳаммадсаид Аҳмедов ҳет-трик қайт этган бўлса, Юнус Қўшоқов ҳамда Азимжон Бердибеков ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйди.

Kun.uz қуйидаги таркибда ҳаракат қилди — Нормуҳаммад Али Абдураҳмонов, Зиёддин Маматжонов, Азиз Қаршиев, Абдуқодир Тўлқинов, Муҳаммад Комилов, Жавоҳир Хўжаев, Абдусалим Абдувохидов, Муҳаммадсаид Аҳмедов, Азимжон Бердибеков, Асрорбек Абдуназаров, Юнус Қўшоқов.