Ўзбекистон | 07:55 / 20.07.2024
7264
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Spark пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди

Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. 

Фото: ЙҲХБ

Жорий йилнинг 19 июл куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Пойтахт ЙҲХБ хабарига кўра, 2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1960 йилда туғилган (аёл) Г.Ш.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид