Самарқанд шаҳрида яна бола ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, ЙТҲ 23 июл куни соат 14:00лар атрофида шаҳарнинг «Саховат» МФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда содир бўлган. Labo машинасини бошқариб бораётган ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмида велосипедда ҳаракатланиб келаётган 9 ёшли болани уриб, босиб ўтган. Бунинг оқибатида бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у вафот этган.
«Бола велосипед билан келиб, бирдан олдимдан чиқиб қолди, кўрмай қолдим унинг келаётганини. Ҳайдовчилар ва велосипедчилардан ҳушёр бўлишларини сўраб қолардим. Қилган ишимдан пушаймонман, иккинчи қайтарилмайди», - деган ҳайдовчи.
ИИБ ходимининг сўзларига кўра, ЙТҲ вояга етмаган велосипедчи қаровсиз кўчага чиққани ва ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида содир бўлган. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Самарқандда 7 ёшли бола Nexia уриб кетиши оқибатида вафот этганди.











