Фото: Вазирлар ва бошқа мутасаддилар Бойсундаги конга етиб борди
Энергетика вазирлиги ҳодисани техноген офат деб атаган.

Фото: Энергетика вазирлиги
Энергетика вазирлиги Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Мустақилликнинг 25 йиллиги конида содир бўлган ҳодиса тўғрисида маълумот берди.
«1 сентябр куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, «Кўлқамиш» МФЙ ҳудудида жойлашган Мустақилликнинг 25-йиллиги конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилиши вақтида технологик жараён бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.
Воқеа туфайли фуқароларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Айни пайтда вазият тўлиқ назорат остида», дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти топшириғига асосан, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худояров, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришди. Бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилинган. Техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳодиса тўғрисида яна батафсил маълумот берилиши айтилган.
2 сентябрга ўтар кечаси ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Бойсун туманида газ чиқиши оқибатида одамлар яшаб турган уйларидан бошқа ерга вақтинча кўчирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Кейинроқ фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса тўғрисида расмий маълумот бериб, кондаги бурғилаш ишлари вақтида технологик жараён бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилганини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 09:50
-
Навоийда винтиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 09:47
-
Россия ва Украина Истанбулда асирларни алмашиш борасида келишиб олди
Жаҳон | 09:43
-
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон | 09:10
Мавзуга оид

17:37 / 13.05.2025
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида

20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда

14:06 / 05.05.2025
М25 конида улкан газ фаввораси юзага келди

21:44 / 04.04.2025