Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
Ўзбекистон ЖСТга кириш доирасида 18 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзолади.

Фото: LinkedIn / Azizbek Urunov
Ўзбекистон 18 давлат билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов Gazeta.uz’га маълумот берди.
13 сентябр куни Аргентина билан музокаралар ўз якунига етган. 18 давлатдан 14 таси билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколлар имзоланган (протокол имзолангач жараён расман якунига етган бўлади). Бу мамлакатлардан иккитаси Бразилия ва Шри-Ланка ҳисобланади.
ЖСТ жамоатчилик форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев, ЖСТ бош директори ўринбосари Сянчэн Чжан ва бош директорнинг собиқ ўринбосари Алан Волф иштирокида ҳужжатларни имзолаш маросимлари бўлиб ўтди. Саида Мирзиёева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женевада бўлиб ўтаётган ЖСТ 2024 жамоат форумида иштирок этмоқда.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
Ўзбекистон | 00:47
-
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
Фан-техника | 00:16
-
Ҳамбург марказий вокзалида аёл киши пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Камида 12 киши жароҳат олди
Жаҳон | 23:27 / 23.05.2025
-
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
Жамият | 23:09 / 23.05.2025
Мавзуга оид

16:01 / 04.04.2025
«Янги инвестиция ва экспорт кенгайиши учун яхши имконият» – Азизбек Урунов АҚШ божлари ҳақида фикр билдирди

21:07 / 20.02.2025
Ўзбекистон ЖСТ аъзоси бўлишига узоғи 1 йил қолгани айтилди

16:24 / 02.12.2024
Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади

16:57 / 29.11.2024