Жаҳон | 12:00 / 04.10.2024
1818
3 дақиқада ўқилади

Прокурор: Трамп Капитолийга ҳужум иши бўйича дахлсизликка эга эмас

Вашингтон суди АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга Капитолийга бостириб киришда иштирок этганлик бўйича айблов юзасидан жиноий айблов хулосасининг янги таҳририни эълон қилди.

Фото: Reuters

Вашингтондаги федерал округ суди 2 октябр, чоршанба куни махсус прокурор Жек Смит томонидан АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга 2021 йил 6 январь воқеаларига шерикликда айбловлар қўйганлик учун тайёрланган жиноий жиноий айблов хулосасининг янги таҳририни эълон қилди. Ўшанда Трамп тарафдорлари Конгресс Жо Байденнинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганини тасдиқламаслиги учун Капитолий биносига бостириб киришди.

Смитнинг таъкидлашича, Трамп жиноят содир этган ва унинг ҳаракатлари президентлик дахлсизлигига кирмайди. У, Олий суд аввалроқ тасдиқлаганидек, АҚШ президентининг ўз расмий вазифаларини бевосита бажариши чоғида қилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларига тааллуқлидир. Махсус маслаҳатчига кўра, Трамп сайлов натижаларини ўзгартиришга уриниб, АҚШ президенти сифатида эмас, балки шахсий фуқаро сифатида ҳаракат қилган.

Трамп мигрантлар «мушук ейиши» ҳақидаги ёлғони учун судга берилди

АҚШнинг Спрингфилд шаҳридаги Ҳаити диаспораси вакиллари АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг орол давлатидан келган муҳожирлар уй ҳайвонларини ўғирлаб кетаётгани ва еяётгани ҳақидаги даъволари юзасидан Майами федерал судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. 27 сентябрдаги ҳужжатда айбланувчилар рўйхатида республикачилар партиясидан вице-президентликка номзод Жеймс Дэвид Вэнс ва аввалроқ Трампнинг даъволарини қўллаб-қувватловчи хабарларни тарқатган Х ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск ҳам бор.

«Охирги икки ҳафта давомида ҳаитилик муҳожирлар »мушук ва ит ейиши» ҳақидаги даъволар ёлғон эканлиги ҳақида бир неча бор айтилган бўлса-да, айбланувчилар уни тарқатишда давом этмоқда. Бу баёнотлар ҳаитилик муҳожирларга туҳмат қилиш ва ҳаётини хавф остига қўйиш мақсадида тарқатиляпти», — дейилади баёнотда.

Туҳмат, нафрат қўзғатиш, зўравонликка ундаш ва ҳаитилик муҳожирлар фуқаролик ҳуқуқларини бузишга қаратилган фитна — бу The Haitian Diaspora PAC ва Office of the Haitian Diaspora гуруҳлари томонидан Трампга қўйилган айбловларнинг фақат бир қисмидир. «Ҳеч кимнинг бутун бир гуруҳ одамларга туҳмат қилишга, уларга қарши ёлғон тарқатиш орқали кундалик ҳаётини хавф остига қўйишга ҳақи йўқ», деб таъкидладилар даъво лойиҳаси муаллифлари.

Мавзуга оид