Ўзбекистон | 07:50 / 14.10.2024
2956
2 дақиқада ўқилади

Айрим ҳоким ёрдамчилари қўшимча рағбатлантирилади

Ўзбекистонда айрим ҳоким ёрдамчилари лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча рағбатлантирилади. 

Фото: Илья Московец / URA.RU

“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади.

Бунда “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичи паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар 6 ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади.

Хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча рағбатлантирилади.

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид