Исроил Байрутга 11 марта ҳаво ҳужуми уюштирди
Исроил армияси «Ҳизбуллоҳ»га қарашли Байрут жанубидаги «Қард Ҳасан» ташкилотининг бўлимларини нишонга олди.
Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутга 11 марта ҳаво ҳужуми уюштирди.
Ливаннинг расмий хабар агентлиги NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари томонидан 20 октябр оқшомида Байрутга уюштирилган ҳаво ҳужумлари сони 11 тага етди.
Хабарда нишонлар «Ҳизбуллоҳ»га қарашли Байрут жанубидаги «Қард Ҳасан» (фоизсиз ўзаро ёрдам тизими) ташкилотининг бўлимлари бўлганлиги қайд этилган. Ҳаво ҳужумларидан бири ташкилотнинг Рафиқ Ҳаририй халқаро аэропорти яқинидаги филиалига берилган.
Шунингдек, Исроил ҳарбий самолётлари ташкилотнинг жанубдаги Набатия вилояти ва шарқий Бекаа минтақасидаги бўлимларига ҳужум қилгани айтилди. Жанубдаги Сур шаҳрида Исроил тез ёрдам машинасига ҳужум қилиб, бир неча тиббиёт ходимларини жароҳатлади.
Исроил армияси вакили Авихай Адрае ижтимоий медиа орқали берган баёнотида армия «Қард Ҳасан» филиалларини нишонга олишини, чунки улар «Ҳизбуллоҳ»нинг Исроилга қарши фаолиятини молиялаштираётгани»ни билдирди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024