Хитойда полициячи фарзандини йўқотган аёл учун ўн йилдан бери ўғил ролини ўйнаб келмоқда
Ўғли вафот этганидан кейин аёлда хотира билан боғлиқ муаммолар бошланган. Уни ранжитмаслик учун ўғли тириклигини айтишган.

Фото: AP
Хитойлик полициячи ўғлини йўқотган ва когнитив нуқсони бор аёлга 10 йилдан бери ғамхўрлик қилмоқда. У аёлни она деб атайди ва мунтазам равишда байрамлар билан қутлаб, оилани зиёрат қилиб туради. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.
Шанси провинциясида яшовчи Ся Чжангҳай ва унинг рафиқаси Лян Цяоциннинг ўғли 2003 йилда вафот этган. Ушбу фожиадан сўнг аёл фалажланиб, хотираси билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Турмуш ўртоғи уни ранжитмаслик учун ўғлининг тириклигини, бошқа шаҳарда ишлаётганини айтган.
Кунларнинг бирида Ся Чжангҳай телекўрсатувда Цзян Цзинвей исмли Шанҳай полицияси ходимини кўриб қолди. 2013 йил охирида у полициячи билан реалити-шоу орқали боғланиб, учрашишни сўради, эркак рози бўлди. Шунда полициячи биринчи марта Лян Цяоцинга ўзини унинг ўғли деб таништирди, аёл унга ишонди.
2016 йилда полициячи жуфтликни Шанҳайга таклиф этди, 2018 йилда эса ўзи уларникига Янги йилни нишонлаш учун келди. Полициячи улар билан тез-тез видеоа қўнғироқ орқали гаплашиб туради. Бир куни суҳбат пайтида аёл “ўғли”нинг сочига оқ оралаётганини пайқаб, шундай деди: “Ўғлим, сен қариб боряпсан”.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Россия ва Украина ҳақида: «Баъзида болаларга бироз муштлашишга қўйиб берган маъқул»
Жаҳон | 15:01
-
Кремл: Украина билан музокаралар янги босқичи меморандумларни ўрганиб чиққандан сўнг келишилади
Жаҳон | 14:25
-
Оролбўйи иқлимида ёғингарчиликни модификациялаш технологиялари жорий этилади
Ўзбекистон | 14:24
-
Қозоғистон ва Ўзбекистон болалар саратони бўйича академик марказ ташкил қилади
Ўзбекистон | 14:03
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025