Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: БМТни яратиш мақсади Қрим платформаси каби ҳамкорлик форматлари билан ҳимояланяпти
Украина давлати раҳбари «бутун халқаро бюрократия ва сиёсий етакчиларга бугун Қозонда эмас, балки бутун дунёда БМТ куни эканлигини эслатиб ўтмоқчиман», деди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг яратиш мақсадини бугунги кунда Хавфсизлик Кенгаши ҳам, БМТ мансабдор шахслари ҳам эмас, балки Қрим платформаси каби ҳамкорлик форматлари ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский Ригада бўлиб ўтаётган Қрим платформаси III парламент саммити иштирокчиларига йўллаган видеомурожаатида маълум қилди, деб ёзади «Укринформ».
У «бутун халқаро бюрократия ва сиёсий етакчиларга бугун Қозонда эмас, балки бутун дунё бўйлаб БМТ куни эканлигини эслатиб ўтмоқчиман», деди.
Ва энди, баъзи давлат раҳбарлари Қозондаги Путин саммитига йиғилганда ва Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари гўёки кескинликнинг олдини олиш ҳақидаги сўзлар билан Украинадаги фронтга яқинлаша олганида, билингки, ёвузлик ғалаба қозона олмайди. Вайрон қилувчи ҳам, депортация қилувчи ҳам эмас, балки асосий инсоний қадриятлар ва БМТ Низоми асосида халқларни бирлаштирувчи ғолиб бўлади», — деди президент.
Қрим платформаси парламент саммити иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Украина давлати раҳбари, шунингдек, унинг иштирокчилари сони «Россия 2014 йилдан бери асосий нарсада муваффақиятсизликка учраганини – халқаро жиноятни халқлар учун норманинг бир қисмига айлантира олмаганидан» далолат беришини таъкидлади.
«Қримнинг эгаллаб олиниши билан Россиянинг халқаро ҳуқуқ тизимига ҳужуми бошланди. Аммо ўзга халқнинг ерларини ўғирлаш, қаршилик кўрсатганларни депортация қилиш, бутун бир халқнинг ҳаётини барбод қилиш ҳеч қачон халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинмайди. Барча давлатлар учун суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва ўз келажагини белгилаш ҳуқуқини сақлаб қолиш бирдек қадрлидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми бунга асосланади», — деди Зеленский.
Мавзуга оид
11:00 / 03.11.2025
Зеленский Германияга Patriot мажмуалари учун миннатдорлик билдирди
10:49 / 25.10.2025
Зеленский: РФ нефт секторига босимни кенгайтириш керак
08:23 / 25.10.2025
Дмитриев: Зеленский урушни тугатиш сари катта қадам қўйди
13:35 / 24.10.2025