“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, “Э.К.” МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида газ таъминоти корхонаси ва давлат манфаатларига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.















