Болтиқбўйи давлатлари НАТОдаги иттифоқчиларини Киевга ёрдамни кучайтиришга чақирди
Литва, Латвия ва Эстония бош вазирлари НАТОнинг шарқий қаноти ва Европанинг хавфсизлиги бевосита Украина ғалабаси ва унинг евроатлантика интеграциясига боғлиқ эканини маълум қилди.
Уч Болтиқбўйи давлати бош вазирлари НАТО бўйича иттифоқчиларини Россия Федерациясининг агрессиясини қайтаришда давом этаётган Украинага ёрдамни оширишга чақирди. «Украина нафақат омон қолиши, балки музокарага киришгунга қадар вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олиши учун уни қўллаб-қувватлашимизни кучайтиришимиз керак», деди Литва бош вазири Ингрида Шимоните 22 ноябр, жума куни Вилнюсда Эстония ва Латвиядан келган ҳамкасблари Кристен Михал ва Эвика Силиня билан учрашувдан сўнг.
Европанинг хавфсизлиги Украина ғалабасига боғлиқ
Украинанинг, НАТОнинг шарқий қаноти ва Европанинг хавфсизлиги бевосита Украина ғалабасига, шунингдек, унинг евроатлантика интеграциясига боғлиқ, деди Европа Иттифоқи ва НАТОнинг уч мамлакати ҳукумат раҳбарлари.
Шимоните, Михал ва Силиня НАТО давлатлари ҳарбий харажатларни янада сезиларли даражада ошириши кераклигини ҳам айтди. «Алянс аъзоларининг мудофаа харажатлари учун ялпи ички маҳсулотнинг уч фоизини ёки ундан ҳам кўпроғини энг юқори чегара сифатида эмас, балки пастки чегара сифатида белгилаш керак», — дейди улар.
НАТОнинг расмий мақсади мудофаа харажатларини ЯИМнинг камида 2 фоизига етказишдир. Уч Болтиқбўйи мамлакати ҳам ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоиздан ортиғини шу мақсадда сарфлайди.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024