Ўзбекистон ЖСТ аъзолиги бўйича Филиппин билан музокараларни якунлади
Филиппин сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон билан музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бири бўлди.

Фото: Linkedin/ Azizbek Urunov
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича Филиппин билан иккитомонлама музокараларни якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўрунов маълум қилди.
«Якшанба бўлса-да, Женевада Филиппин билан икки томонлама музокаралар якунини имзолаш маросимини ўтказдик», деб ёзди у.
1 декабр куни Женевада ўтган учрашувда Ўрунов ва Филиппин элчиси Тиханки Мануэл тегишли протоколни имзолади. Маросимда ЖСТ бош директори ўринбосари Чжан Сянчен ҳам иштирок этди.
Ўруновнинг қайд этишича, Филиппин сўнгги икки ой ичида Ўзбекистон билан музокараларни якунлаган тўртта давлатдан бири бўлиб, қолган учтаси Салвадор, АҚШ ва Хитой эди. Таъкидланишича, умумий келишувлар сони 22 тага етди.
Мавзуга оид

18:35 / 13.05.2025
Халқаро жиноий суд ордери билан ҳибсга олинган Филиппин собиқ президенти маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди

01:24 / 02.05.2025
Филиппинда юз берган ЙТҲда 10 киши ҳалок бўлди

22:58 / 27.04.2025
Хитой Филиппин яқинидаги баҳсли кимсасиз оролни эгаллаб олди

22:37 / 08.04.2025