Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Новосибирскда фарзандининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммолари туфайли юртга қайта олмаётган ватандошларга ёрдам берилди. Россия томонидан зарур ҳужжатларни олиш учун барча имкониятлар ишга солинди. Натижада бола ва унинг ҳужжатлари аэропортда ота-онасига топширилди.

Таъкидлаш керакки, бола учун барча ҳужжатлар Бош консулхона саъй-ҳаракатлари билан Россия томонидан бир неча соат ичида тайёрланди.

Ушбу оила Россиянинг S7 авиакомпанияси самолёти билан Ўзбекистонга учиб кетди.