«Аэрофлот» эски самолётларни эҳтиёт қисмлари учун сотиб олмоқда
Россиянинг энг йирик авиаташувчиси бешта юк ташувчи Boeingʼни харид қилиш мақсадида «Волга-Днепр» гуруҳи билан музокаралар олиб бормоқда.

Фото: Reuters
Россиянинг энг йирик авиаташувчиси — «Аэрофлот» компанияси «Волга-Днепр» гуруҳидан бешта Boeing 737-800BCF юк ташувчи самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда. Компания ғарб томонидан жорий этилган санкциялар туфайли бутловчи қисмлар кириб келмаётгани боис ушбу самолотларнинг эҳтиёт қисмларидан фойдаланишни режа қилган.
Манбаларнинг сўзларига кўра, гап 21-22 йиллик бортлар ҳақида кетмоқда — уларнинг ҳар бири 1,4 миллиард рублдан 1,9 миллиард рублгача туради. Самолётлардан фойдаланиш ҳуқуқи «Волга-Денпр» гуруҳи таркибига кирувчи «Атран» тузилмасига тегишли. «Аэрофлот» бортларга эгалик қилувчи Ирландиянинг AerCap компанияси билан суғурта битими бўйича келишувга эришиш ниятида.
Шу билан бирга, «Аэрофлот» самолётларни ўзининг шуъбасига — «Победа» лоукостерига бермоқчи. Манбаларнинг таъкидлашича, санкциялар шароитида юк самолётларини йўловчи ташувчи ҳаво кемасига айлантириш жуда қийин ва ўзини оқламайдиган даражада қиммат. Шу сабабдан «Аэрофлот» уларнинг двигателлари, шасси устунлари, авионика ва бошқа эҳтиёт қисмларини ечиб олади.
Россия авиабозори учун бундай битим биринчи бўлиши мумкин. 2023 йилда «Атран» ҳаво кемаларига S7 авиакомпанияси ҳам қизиқиш билдирган эди. Аммо томонлар якуний келишувга эриша олмаган.
Украинага қарши уруш бошлангунга қадар Россия компаниялари ихтиёрида 1031 та самолёт бор эди. Флотнинг қарийб учдан икки қисмини Boeing ва Airbus самолётлари ташкил этган. АҚШ ва Европа Иттифоқи уруш сабаб РФдаги ушбу самолётларга хизмат кўрсатишни тақиқлаб қўйган.
Россия компаниялари, шунингдек, янги лайнерларни сотиб ололмайди. 2023 йилда РФ ҳукумати махфий қарор билан авиакомпанияларга бир самолётдаги соз эҳтиёт қисмни бошқасига ўрнатишга рухсат берган.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жуда афсусдамиз – Европа етакчилари Истанбулда ўтган Россия-Украина музокараларига изоҳ берди
Жаҳон | 20:58
-
АҚШ мигрантлар учун Америка фуқаролигини берадиган реалити-шоу ўтказади
Жаҳон | 20:37
-
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон | 20:35
-
Қирол Чарлз III Пол Маккартнидан камбағалроқ экани аниқланди
Жаҳон | 20:13
Мавзуга оид

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди

16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди

21:05 / 04.01.2025