Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Украина қандолат маҳсулотлари импортини қайта тиклади
«Укркондпром» уюшмасидан хабар беришларича, 17 декабрдан бошлаб Ўзбекистон божхонаси Украинада ишлаб чиқарилган товарлар, шу жумладан, қандолатчилик маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишни тўлиқ қайта тиклади.
«Шу нарсани маълум қилмоқчимизки, Ўзбекистон бозори Украина ширинликлари учун яна қайта очилди. Экспортчилардан ҳозирги вақтда товарлар божхона расмийлаштирувидан ўтказилаётгани ҳақида маълумот олдик», - дея маълум қилди «Укркондпром» президенти Александр Балдинюк.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бозори Украина қандолат фабрикалари учун жуда муҳим, айниқса ҳозир, янги йил байрами арафасида.
Унинг қайд этишича, бу даврда Ўзбекистон бозорига кириш имкониятининг йўқ бўлиб қолгани Украина экспортчиларига сезиларли зарар етказиши мумкин эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тиклагани хабар берилганди.
Ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Украинадан Ўзбекистонга юборилган шакар ва бошқа юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тўхтатилганди.
Мавзуга оид
20:02 / 14.07.2026
Украина бош вазири Юлия Свириденко истеъфога чиқарилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
10:50 / 14.07.2026
Киев яна ракета ҳужумига учради
23:00 / 13.07.2026