Айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

▪️спорт мактаблари ходимларининг базавий тариф ставкасига устамалар тўлаб бориш тартибини такомиллаштириш;
▪️спорт майдончалари барпо этиладиган маҳаллаларни аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини белгилаш;
▪️спорт майдончаларини барпо этиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш;
▪️ёшлар сиёсати ва спорт соҳасидаги айрим амалдаги фармон ва қарорлардан эскирган ва такрорланувчи нормаларни чиқариб ташлаш ҳамда ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш.