Ўзбекистон маҳсулотлари Туркия порти орқали Европа ва Африкага экспорт қилиниши мумкин
Ўзбекистон дипломатларининг Туркиянинг Кожаэли вилоятига ташрифи давомида шаҳар ҳокими Тахир Буюкакин, губернатор Илҳами Акташ, вилоят Саноат палатаси раҳбари Айхан Зейтиноглу ва Gebze Güzelleri саноат зонаси раҳбари Адем Жейлан билан музокаралар ўтказилди.
Учрашувларда икки томонлама ва минтақалараро савдо-иқтисодий, маданий, таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тахир Буюкакин Ўзбекистон ва Туркиянинг маданий, тарихий ва тил жиҳатидан яқинлиги, шунингдек, давлат раҳбарларининг дўстона алоқалари кўп жиҳатдан икки томонлама муносабатларнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшаётганини таъкидлади. Шунингдек, дипломатларга Кожаэли минтақасининг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти ҳақида маълумот берди.
Кожаэли вилояти Саноат палатаси раҳбари Айхан Зейтиноглу билан ўтказилган музокараларда Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирилди.
Саноат палатаси раҳбари Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда турк ишбилармон доираларининг мамлакатга инвестиция киритиш масаласини ўрганиш мақсадида делегациялар алмашинувини йўлга қўйишни таклиф қилди.
Ўз навбатида, Адем Жейлан саноат зонаси ҳудудида ўзбекистонлик инвесторлар учун логистика марказини ташкил этиш, мамлакатда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сақлаш учун омборлар ажратиш, шунингдек, Гебзе денгиз порти орқали Европа ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш имкониятларини яратишга тайёрлигини билдирди.
Музокаралар якунида икки томонлама ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ўзбекистонлик тадбиркорлар делегацияси иштирокида Кожаэли вилоятида бизнес-форум ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:50 / 03.01.2025
Туркия Украинада ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
19:24 / 31.12.2024
Туркия Сурияни электр энергияси билан таъминлашга ваъда берди
08:51 / 30.12.2024
Курдларнинг қамоқдаги етакчиси ўз гуруҳини қуролларни ташлашга чақирмоқчи
20:48 / 25.12.2024