Лас-Вегасда Cybertruck'ни портлатишда ҳарбий хизматчи гумонланяпти
Трампнинг Лас-Вегасдаги меҳмонхонаси олдида портлаган Tesla пикапининг ҳайдовчиси Америка махсус кучларида хизмат қилган ва яқинда Германиядан хизмат сафаридан қайтган. Полиция Мэттю Л. портлашдан олдин ўзини отиб ўлдирган, деб ҳисоблаяпти.

Фото: AFP
1 январ куни Доналд Трампнинг Лас-Вегасдаги меҳмонхонаси олдида портлаган Tesla Cybertruck пикапи ҳайдовчиси портлаш арафасида ўзини отиб ўлдирган. Бу ҳақда 3 январ, пайшанба куни маҳаллий шериф Кевин Макмэхиллга таяниб, Associated Press хабар берди.
37 ёшли Мэттю Л. АҚШ армиясининг "Яшил беретлари" махсус кучлар бўлинмасида хизмат қилган сержант бўлган. У яқинда Германияга хизмат сафаридан қайтган ва таътилда эди. Сержант бешта «Бронза юлдузли» ҳарбий мукофотлари билан тақдирланган. Германиядан ташқари у хизмат йиллари давомида Украина, Гуржистон, Тожикистон, Афғонистон ва Конгода хизмат сафарларида бўлган.
Макмэхиллнинг сўзларига кўра, терговчилар электромобилларни зарядлаш станциясидан Мэттю Л. Cybertruck'ни бошқаргани ва унинг ёлғиз экани кўрсатилган фотосуратларни олган.
Лас-Вегасдаги Трамп меҳмонхонаси ёнида Tesla портлади, бир киши ҳалок бўлди
1 январ куни Лас-Вегасда АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампга тегишли Trump International Hotel меҳмонхонаси олдида Tesla Cybertruck электр пикапи портлаб кетди. Салондаги одам ҳалок бўлди, воқеа жойида бўлган яна етти киши енгил тан жароҳати олди. Портлаш маҳаллий вақт билан 08.40 лар атрофида содир бўлган.
Маҳаллий шериф Кевин Макмэхиллнинг айтишича, портлашдан аввал электромобил меҳмонхонага кириш жойигача борган ва унинг олдида тўхтаган, деб ёзади The New York Times. Associated Press агентлиги аноним қолишни истаган маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига таяниб, Cybertruck'га фейерверклар ортилган бўлганини маълум қилди.
Айни пайтда, Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байденнинг айтишича, бу воқеа ва янги йил кечасида Янги Орлеанда оломонга автомашина ҳужуми ўртасидаги боғлиқлик версияси текширилмоқда.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

20:41 / 14.04.2025
Tesla Cybertruck савдоси пасайиб кетди, компания муаммоларга дуч келмоқда

07:44 / 19.03.2025
Tesla Cybertruck етказиб беришни вақтинча тўхтатди — машинанинг кузов қисмлари узилиб тушмоқда

16:37 / 16.01.2025
Маскнинг ёрдами — миллиардер Калифорниядаги ёнғин ҳудудларига Wi-Fi'дан бепул фойдаланиш имкониятини берди

18:40 / 05.01.2025