Иқтисодиёт | 10:15 / 08.01.2025
1344
3 дақиқада ўқилади

ИТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 40 млн доллар ажратади

Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилади. 

Фото: Shutterstock

Вазирлар Маҳкамаси «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Кичик ва ўрта тадбиркорликни молиялаштиришда қўшимча имкониятларни яратиш, таклиф этилаётган молиявий хизмат турларини кенгайтириш, шунингдек, исломий молиялаштириш салоҳиятини ошириш орқали кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

  • Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 2024 йил 18 апрелда «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга жами 30 млн АҚШ доллари миқдорида ҳадли ва агентлик тўғрисидаги келишувлар имзолангани;
  • Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ (Ривожланиш учун ислом бирдамлик жамғармаси номидан) ўртасида 2024 йил 18 апрелда лойиҳани молиялаштириш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга жами 10 миллион доллар миқдорида қарз битими имзолангани;
  • лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этиш кўринишида 0,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ташкил этаётгани;
  • лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳаолди баҳолаш ҳужжатлари ИТБ томонидан маъқуллангани маълумот учун қабул қилинди.

Белгиланишича:

  • Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги лойиҳани ўз вақтида амалга ошириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, ИТБ қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
  • ИТБ нинг 30 млн доллар миқдоридаги маблағлари лойиҳада иштирок этаётган «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБга ва 7,5 млн доллар миқдоридаги маблағлари «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖга ресурс сифатида тақдим этилади;
  • ИТБ қарз маблағларини қайтариш, шу жумладан, қўшимча ҳақ (устама) ва фоизлар харажатлари иштирок этувчи тижорат банки, компания ҳамда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади;
  • Лойиҳа 2025−2027 йиллар давомида амалга оширилади;
  • Лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилади;
  • Лойиҳани амалга ошириш даврида ЛАОГ фаолиятини молиялаштириш бўйича йиллик харажатлар сметаси ҳамда штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Пулнинг асосий қисми — 30 млн доллар муробаҳа тамойили бўйича кичик бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Савдони ривожлантириш компанияси кредитлар бўйича кафиллик бериш учун 7,5 млн доллар олади.

Яна 1,75 млн доллар бизнес инжиниринг ва салоҳиятни ошириш ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Сумманинг қолдиғи лойиҳани бошқариш харажатлари, аудит ва кутилмаган харажатлар учун захирани ўз ичига олади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди