Учрашувда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик, жумладан, ҳудудлараро шериклик алоқалари кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш имкониятлари ўрганилди.
Тадбирда савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, туризм, маданият, илм-фан, таълим ва бошқа соҳалардаги шериклик муносабатларини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларидан бири ва Маҳараштра штати маъмурий маркази - Мумбай шаҳри ўртасида биродарлик алоқаларини ўрнатишга оид таклифлар ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.











