Жаҳон | 02:27 / 24.01.2025
5148
4 дақиқада ўқилади

Трамп Канадага нисбатан «адолатсиз тарифлар» жорий қилса, кескин жавоб қайтарамиз — бош вазир Трюдо

Доналд Трамп президентлик лавозимига киришиши билан Канада товарларига 25 фоизли бож жорий этилишини маълум қилди. Мамлакат бош вазири Жастин Трюдо агар бу амалга ошгудек бўлса, АҚШ ўзининг «олтин асри» учун ресурсларни Россия, Хитой ва Венесуэладан қидиришига мажбур бўлишидан огоҳлантирди.

Фото: AP

АҚШ президенти Доналд Трамп Канада товарларига бож жорий этса, мамлакат бунга «кескин» жавоб қайтаради. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди.

«Агар адолатсиз тарифлар жорий этиладиган бўлса, биз кескин жавоб қайтарамиз ва канадаликлар ҳамда ўз манфаатларимизни ҳимоя қиламиз», — дейди Трюдо.

20 январ куни Трамп ўз администрацияси 1 февралдан Канада ва Мексика товарларига 25 фоизли бож жорий этишини маълум қилганди. Доналд Трамп, шунингдек, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик божлар жорий этишга тайёр. У бунга Хитойдан Мексика ва Канада орқали АҚШга ҳар йили минглаб америкалик фуқароларнинг ҳаётига зомин бўладиган синтетик фентанил гиёҳвандлик моддасининг контрабанда йўли билан олиб ўтилишини сабаб қилиб кўрсатган.

Трюдо Канада Трампнинг тариф режалари ва унинг ўз администрациясига икки томонлама савдо алоқаларини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берганидан хабардор эканини билдирди.

«Фентанил ва Қўшма Штатларга кириб бораётган ноқонуний мигрантларнинг 1 фоиздан камроғи Канада ҳисобига тўғри келсада, ҳукуматимиз президент [Трамп] томонидан чегаралар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўтарилган муаммони ҳал этиш бўйича чораларни аллақачон қабул қилган — режага мувофиқ чегара назоратини кучайтиришда 1 миллиард долларлик ишлар амалга оширилади. Биз чегаранинг ҳар икки томонидаги фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракатларимизни бошлаб юборганмиз», — дейди Жастин Трюдо.

Шунингдек, у Канада электр энергияси Америкадаги ишлаб чиқариш корхоналари, бизнес ва уйларни таъминлашини таъкидлаган. «АҚШнинг энг йирик бешта савдо шериклари орасида Канада — Қўшма Штатлар ишлаб чиқаришда ижобий савдо балансига эга бўлган ягона давлатдир ва Канада Хитой, Япония ва Германияни қўшиб ҳисоблаганда ҳам Америка маҳсулотларини кўпроқ харид қилади», — дейди у.

Трюдо Трамп эълон қилган АҚШнинг «олтин асри» учун янада кўпроқ пўлат, алюминий, минераллар ва бошқа ресурслар талаб этилишига эътибор қаратган. «Канадада ушбу ресурсларнинг барчаси мавжуд ва биз фаровон ҳамда хавфсиз Шимолий Америка иқтисодиётини яратиш учун Қўшма Штатлар билан биргаликда ишлашга тайёрмиз», — дея таъкидлаган Канада бош вазири.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Канада ўрнига муқобил ечим сифатида Россия, Хитой ёки Венесуэла ресурсларидан фойдаланиши мумкин. «Аммо Канада беқарор дунёда хавфсиз ва ишончли шерик ҳисобланади… Албатта, агар Трамп Канадага қарши тарифлар жорий этишга қарор қилса, Канада жавоб қайтаради», — дейди Трюдо.

Агар тарифлар жорий этилса, у америкаликлар ҳамёнига оғир зарба бўлади, чунки Мексика ва Канада АҚШнинг энг йирик учта савдо шериклари орасида бор. Ўтган йили АҚШга импорт қилинган барча товарларнинг 30 фоизи шу икки давлат ҳисобига тўғри келган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди