Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда пора билан ушланган ҳоким ёрдамчисига ҳукм ўқилди
У кредит олишда кўмаклашиш учун пора олаётганида ушланган. Суд уни ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилган.
Сурхондарё вилояти, Қизириқ туманида ҳоким ёрдамчиси 33 млн сўмлик кредитдан икки марта олиб бериш эвазига 4,5 млн сўм пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.
Қайд қилинишича, «Яккатерак» маҳалласида ишлаган ҳоким ёрдамчиси фуқарога 33 млн сўмлик имтиёзли кредитдан икки марта олиб беришни ваъда қилган. Эвазига ундан 4,5 млн сўм пора олаётганида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Қизириқ тумани суди ҳукмига кўра, айбланувчига Жиноят кодексининг 45-моддаси қўлланиб, 168-моддаси (фирибгарлик хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда) 3-қисми «в» банди билан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланган.
Шунингдек, унга раҳбарлик ва моддий жавобгарлик талаб этиладиган лавозимларида ишлаш тақиқланиб, даромадининг 20 фоизи ушлаб қолиниши белгиланган.
Мавзуга оид
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
09:48 / 23.03.2026
Қашқадарёда ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассис пора билан ушланди
13:08 / 16.03.2026
Қорақалпоғистонда йўл қуриш лойиҳаси бўйича 10 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди
08:26 / 16.03.2026