Суриянинг янги расмийлари Россиядан компенсация кутмоқда
Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Россия делегациясининг Дамашққа биринчи ташрифи чоғида Суриянинг янги расмийлари ўтмишдаги хатоларни тузатиш ва аниқ чора-тадбирлар орқали ишончни тиклаш зарурлигини эълон қилди.

Фото: sana.sy
Суриянинг янги ҳукумати Дамашқда Россия делегацияси билан музокаралар чоғида Россия Федерациясидан компенсация тўланиши кутаётганини маълум қилди. «Россия томони Сурияда юз бераётган ижобий ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ва мулоқот чоғида Россиянинг Сурия халқига товон пули тўлаш, қайта қуриш ва тиклаш каби аниқ чора-тадбирлар орқали ишончни тиклашдаги роли таъкидланди», — дея хабар беради Суриянинг SANA ахборот агентлиги чоршанба, 29 январ куни. Бироқ қандай товон пули муҳокама қилинаётгани айтилмаган.
«Ўтмишдаги хатоларни ҳисобга олиш керак»
Сурия маъмурияти, шунингдек, «муносабатларни тиклашда ўтмишдаги хатоларни ҳисобга олиш, Сурия халқининг иродасини ҳурмат қилиш ва унинг манфаатларига хизмат қилиш зарурлигини» таъкидлади. Ҳисоботга кўра, сўнгги ўн йил давомида Сурия собиқ раҳбари Башар Асадни қўллаб-қувватлаб келган Россия вакиллари бу давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига ҳурматни тасдиқлаган.
«Томонлар Асад режими томонидан бошланган шафқатсиз уруш қурбонлари учун жавобгарликни таъминлаш ва адолатга эришишга қаратилган ўтиш даври механизмларини муҳокама қилдилар», — дейилади агентлик хабарида.
Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Суриянинг янги расмийлари билан учрашув Россия-Сурия муносабатларидаги «танқидий паллада» бўлиб ўтганини маълум қилди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков эса сафар муҳимлигини таъкидлаб, Сурия расмийлари билан доимий мулоқот ўрнатиш ва давом эттириш зарурлигини айтди.
Россия делегацияси Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин илк бор Сурияга келди
Россиянинг расмий делегацияси Сурияга етиб келди - унинг самолёти 28 январ куни Дамашққа қўнди. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов ва Россия президентининг Сурия бўйича махсус вакили Александр Лаврентев мамлакатга келди. Бу Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин Россия расмийларининг илк расмий ташрифидир. Уларнинг сафар мақсади аниқлаштирилмаган.
Суриянинг собиқ президенти «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи ва унинг қуролли иттифоқчиларининг тез олға силжишидан сўнг ҳокимиятни йўқотди. Бир ҳафта ичида, ноябр ойининг охиридан 7 декабрга қадар жангарилар Сурия шимолидан Дамашқ томон йўл олди. Қўшинлар ва хавфсизлик кучлари уларга деярли қаршилик кўрсатмади. Башар Асад мамлакатни тарк этиб, Россиядан бошпана олди.
Мавзуга оид

23:45 / 13.05.2025
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди

20:55 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси билан учрашди

20:52 / 13.05.2025
Хитой Украинадан Москвадаги парад вақтида ҳужум қилмасликни сўраган

16:51 / 13.05.2025