Иқтисодиёт | 15:04 / 05.02.2025
1847
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистонда 2 млндан зиёд аҳоли бизнесга жалб қилинади

Саудия Арабистонининг An Nahar News газетасида "Ўзбекистонда 2025 йилда 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган" сарлавҳали мақола эълон қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Нашрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ёндашувлар асосида камбағалликни қисқартиришга оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишгани маълум қилинган.

Таъкидланишича, 2025 йил якунига қадар 1,5 миллион аҳолини камбағалликдан чиқариш, 5 миллион 200 минг фуқарони бандлигини таъминлаш, 60 та туман ва шаҳарни камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш режалаштирилган.

Муаллифга кўра, Ўзбекистонда маҳалла банкирлари билан бирга 1,5 миллион аҳоли доимий ишга жойлаштирилиб, 2 миллиондан зиёд одам бизнесга жалб қилинади. Шу мақсадда бу йил кичик бизнес лойиҳаларига жами 120 триллион сўм кредит ажратилади.

"Жорий йилда 6 минг 472 та маҳаллада янги ёндашувлар асосида лойиҳалар амалга оширилиб, 210 минг нафар аҳоли камбағалликдан чиқарилади. Чекка ҳудудлардаги, оғир тоифадаги қишлоқларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси уларга ишчанлик руҳини олиб кириб, боқимандаликни камайтиришга, камбағал оилалар меҳнатини қўллаб-қувватлашга масъул бўлади", – дейилади мақолада.

Ўзбекистон раҳбари 2025 йил ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришда ҳал қилувчи йил бўлишини яна бир бор таъкидлаб, бу борадаги чора-тадбирларни тартибли ва манзилли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

"Хусусан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига бу вазифаларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш топширилди. Ҳар бир лойиҳа, ҳар бир чора-тадбир электрон платформага киритилиб, яратилган иш ўринлари солиқ базасида текширилиши белгиланди", – деб ёзилган An Nahar News газетасида босилган мақолада.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди