Жаҳон | 17:55 / 06.02.2025
1012
2 дақиқада ўқилади

Испанияда иш ҳафтаси 37,5 соатга қисқартирилиши мумкин

Ташаббускорлар бу чора яхшироқ яшаш, камроқ ишлаш ва иқтисодий жиҳатдан анча самарали ва фойдали бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Фото: AP

Испания вазирлари Иш берувчилар ассоциациясининг қаршилигига қарамай, коалиция ҳукуматининг асосий чора-тадбирларидан бирини илгари суриб, иш ҳафтасини меҳнат ҳақини ўзгартирмасдан 37,5 соатга қисқартиришга келишиб олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Вазирлар Маҳкамаси 4 февралдаги йиғилишида «Sumar» партияси етакчиси, Меҳнат вазири Иоланда Диас томонидан тузилган фармон билан 40 соатлик иш ҳафтасини қисқартиришни маъқуллади. Энди бу қарор парламентда тасдиқланиши керак.

«Бу чора яхшироқ яшаш, камроқ ишлаш ва иқтисодий жиҳатдан анча самарали ва фойдали бўлиш ҳақида», деди Диас журналистларга.

Бироқ, йирик иш берувчилар харажатларнинг ошиши ва рақобатбардошликнинг пасайишидан қўрқиб, ташаббусга қарши чиқмоқда. Энг йирик иш берувчилар гуруҳи SEOE бу масалани компаниялар ва касаба уюшмалари ўртасидаги жамоавий музокараларга қолдиришга чақирди.

Испания ҳукуматининг иқтисодий блоки ўзгариш инфляцияни тезлаштириши ва янги иш ўринлари яратилишини секинлаштириши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Иқтисодиёт вазири Карлос Куэрпо кичик бизнесга мослашиш учун вақт бериш учун иш ҳафтасини қисқартиришни бир йилга кечиктиришни таклиф қилди. Бироқ, келишмовчиликларга қарамай, ҳукумат кучли иқтисодий ўсиш, инфляциянинг пасайиши ва ишсизликнинг 16 йиллик энг паст даражаси фонида ислоҳотларни давом эттиришга қарор қилди.

Бутун дунёда иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда қисқартирилган иш ҳафтаси билан тажрибалар кўплаб ривожланган мамлакатларда фаол ўтказилмоқда.

Яқинда Буюк Британиянинг 200 та компанияси тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтди. Бунда асосан ёш ходимлар янги моделни ёқлаб чиқди. Улар беш кунлик иш ҳафтасини эски давр сарқити деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Томорқа – ризқ ва даромад манбаи 

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида