«Ўзавиация» агентлиги Малайзия, Жанубий Корея ва Миср авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларига рухсат берди.

Жумладан, Малайзиянинг «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Куала-Лумпур—Тошкент—Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.

Шунингдек, Жанубий Кореянинг «Т’wаy Аir» авиакомпаниясига Сеул—Тошкент—Сеул йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.

Шу билан бирга, Мисрнинг «Red Sea Airlines» авиакомпаниясига Шарм-аш-Шайх—Тошкент—Шарм-аш-Шайх йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар Вoeing 737 самолётларида амалга оширилади.