Кун сўрови: Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилади?
Kun.uz мухбири пойтахтда кичик сўровнома ўтказди ва унда аҳолидан истеъмолчилар ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилиши ҳақида сўради.
Сўровнома иштирокчиларининг аксарияти Ўзбекистонда истеъмолчилар ҳуқуқларини қайси ташкилотлар ҳимоя қилишини билмаслигини айтган бўлса, фақат айрим респондентларгина бундай ваколатга Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги (собиқ), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги эга эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон қонунчилигига кўра бир қатор ташкилотлар тегишли соҳалар бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Хусусан, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси монополияга ва ноҳалол рақобатга қарши курашиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозорини тартибга солиш каби соҳаларда ваколатли орган ҳисобланади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология вазирлиги ва Тенхик жиҳатдан тартибга солиш агентликлари ҳам иштирок этади.
“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддасида истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, у судга мурожаат қилишга ҳақли экани белгиланган. Даъволар истеъмолчи жойлашган ердаги ёки зарар етказилган жойдаги судга тақдим этилади.
Гавҳар Зиёдуллаева тайёрлади
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?

09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?

17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?

17:03 / 29.10.2024