Фарғона вилояти Тошлоқ туманида маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

“Миллар” информацион дастурида берилган лавҳада айтилишича, Қува-Марҳамат автомобил йўлининг Тошлоқ туманидан ўтган қисмида ҳайдовчи Дамас машинасини маст ҳолда катта тезликда бошқаради.

Аввал йўл четида велосипедда кетаётган фуқарони, сўнг йўлнинг нариги четида турган 5 ёшли қизчани уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Оқибатда велосипедда кетаётган отахон воқеа жойида, қизча эса шифохонада вафот этган.

Хабарда ҳайдовчи ушланганми ёки йўқми, бунга ойдинлик киритилмаган.