Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда Damas уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.
Фото: Milliy Tv
Хоразм вилояти Боғот туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳодиса 2025 йил 31 январ куни соат 20:00 ларда содир бўлган. Damas ҳайдовчиси Боғот туманидан ўтган 4М-11 автомобил йўлида кетаётиб ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланаётган велосипедчини уриб юборган.
Оқибатда велосипед ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Milliy телеканалининг Millar дастурида берилган лавҳада айтилишича, ҳайдовчи машинани тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Боғот тумани тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
12:23 / 03.03.2026
2026 йил январда енгил авто ишлаб чиқариш 22 мингдан ошди
15:21 / 02.03.2026
Қорақалпоғистон ва Хоразмда табиий газ учун иситиш мавсуми базавий меъёри 15 мартгача узайтирилди
19:00 / 17.02.2026