«Топография» маълумотлар базаси яратилмоқда. 2025 йил 1 июлдан бошлаб:
- республика ҳудудида мулкчилик шаклидан қатъи назар, қурилиши тугалланган барча объектларда ижровий топографик тасвирга олиш жараёнлари бажарилади ва «Топография» маълумотлар базасига киритилади;
- идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан амалга оширилган йирик масштабли топографик тасвирлар ва режалар маълумотлар базасига киритилади;
- маълумотлар базасига киритилмаган топографик режалардан фойдаланилган ишчи лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди;
- маълумотлар базасига киритилган ижровий топографик тасвирлари мавжуд бўлмаган қурилиш ва (ёки) реконструкцияси тугалланган объектлар фойдаланишга қабул қилинмайди.
Ҳужжат билан шунингдек:
- Шаҳарсозлик фаолиятини геоахборот билан таъминлаш учун марказлаштирилган топографик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш қоидалари;
- Йирик масштабли топографик режалар учун шартли белгилар классификатори тасдиқланмоқда.















