Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўйича фавқулодда штаб ташкил этиляпти
Президент томонидан «Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор имзоланди.
2025 йилда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича қуйидаги мақсадли кўрсаткичлар белгиланди:
• давлат кафолати остида жалб этиладиган кредитлар ҳисобидан 5,26 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилиши;
• таъминланмаган кредитлар ҳисобига 2,76 млрд АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни ўзлаштириш;
• 6,17 млрд АҚШ доллари миқдоридаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш.
Ушбу мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари билан ишлаш бўйича Фавқулодда штаб ҳамда ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда.
Ҳужжат билан Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш, мониторинг ва постмониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланмоқда.
Мавзуга оид
09:08 / 23.12.2025
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
11:26 / 28.11.2025
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” тизими жорий этилади
18:56 / 12.11.2025
Миллионерлар сони кўп бўлган мамлакатлар рейтинги тузилди
18:33 / 12.11.2025