Жаҳон | 17:00 / 28.02.2025
2744
2 дақиқада ўқилади

Мексика наркобарон Рафаэл Каро Кинтерони АҚШга экстрадиция қилди

У Қўшма Штатларга кўп миқдорда кокаин, метамфетамин, фентанил ва героинни олиб кирганликда айбланмоқда.

Фото: Reuters

Мексика «Гвадалахара картели» асосчиси саналган наркобарон Рафаэл Каро Кинтерони АҚШга экстрадиция қилди. У билан бирга Мексиканинг турли қамоқхоналарида сақланган картелнинг 28 нафар аъзоси ҳам экстрадиция қилинди. Экстрадиция қилинганлар орасида 2022 йилда Шимолий Каролина шерифи ўринбосарининг ўлдирилишига алоқадор бўлган Мартин Сотело ҳам бор.

«Ушбу шахслар Қўшма Штатларга кўп миқдорда заҳарли моддалар, жумладан, кокаин, метамфетамин, фентанил ва героинни олиб киришда ҳамда улар билан боғлиқ зўравонлик ҳаракатларини содир этганликда айбланмоқда», дейилади АҚШ Адлия вазирлиги баёнотида.

Кинтеро 1985 йилда АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси махсус агенти Энрике Камарена Салазарни ўғирлаш, қийноққа солиш ва ўлдиришни уюштирганликда айбланиб, 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Наркобарон 28 йилни панжара ортида ўтказгандан сўнг 2013 йилда озодликка чиқарилди. Кейинроқ Мексика Олий суди озод қилиш ҳақидаги қарорни бекор қилди.

АҚШ ФТБ маълумотларига кўра, қамоқхонани тарк этгач, Кинтеро «Синалоа картели» раҳбарларидан бирига айланди. 2022 йил июль ойида наркобарон Мексика ҳарбий-денгиз кучларининг операциясида қўлга олинди. Жараён пайтида ҳарбий вертолёт ҳалокатида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган эди.

Рафаэл Каро Кинтеро 2018 йилда Netflix томонидан намойиш этилган «Нарко» сериали қаҳрамонларидан бири.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди