Ҳудудларни секторларга бўлиб бошқариш амалиёти бекор қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён секторлар фаолияти билан прокуратура, ички ишлар ва солиқ идоралари шуғулланмаслигини айтди. Уларнинг ўрнига эндиликда бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланади.
Президент Шавкат Мирзиёев бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда давлат раҳбари Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 5 март куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиши гапирди, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.
«Саккиз йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Бу тизим йиллар давомида йиғилиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиб, вазиятни ўнглаш учун барча кучларни сафарбар этишга кўмаклашди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент шу билан бирга сўнгги йилларда ҳудудлар салоҳияти бир неча карра ошганига қарамай, кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари ҳар бир маҳаллага профилактика инспектори бириктирилганини, лекин туман ички ишлар бўлимларининг янги тизимда ишлаши кузатилмаётгани, профилактика инспектори фаолиятига баҳо берилмаётганини қайд этиб ўтди.
«Баъзи ички ишлар бошқармалари ва бўлимлари раҳбарияти оғир маҳаллалар билан тизимли шуғулланмаяпти, уларнинг профессионаллиги ва меҳнатга садоқати сезилмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент, шунингдек, солиқ идоралари ходимлари ҳар бир маҳаллага бириктирилгани билан тушумлар кескин ошмагани қайд этди.
«Масалан, минглаб корхона ҳисоботларида бирорта ҳам ходим йўқ деб кўрсатган бўлса, яна минглаб корхона 2 ёки 1 нафар ишчи кўрсатмоқда. Бу солиқ идоралари яширин иқтисодиёт билан суст ишлаётганидан далолат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари, шунингдек, инсофли тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи 7 кун ичида қайтариб берилиши белгиланганини, бироқ, солиқ раҳбарлари тадбиркорларнинг 487 млрд сўмлик 2,5 мингга яқин мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқмаганини айтди.«Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди. Уларнинг ўрнига эндиликда бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланади», — деди президент.
Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев камбағаллик, ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик бўйича ислоҳотларда ҳар бир инсонга етиб борадиган иш ташкил этилаётганини айтди. У энди бу иш услуби туман ва маҳаллада жиноятчиликни жиловлаш, коррупцияни олдини олиш бўйича ҳам жорий қилинишини қайд этди.
«Нима учун буни айтяпман? Чунки, жиноятчилик жилови маҳкам бўлган, хавфсиз жойга инвестор кўпроқ маблағ киритади, одамларимизнинг ишончи янада ортади», — деди президент.
Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлади
Давлат раҳбари прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари сектор ишидан озод қилиш бу — эски даврга қайтиш, дегани эмаслигини айтди.
«Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас», - деди давлат раҳбари.
Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.
Бош прокуратура, Ички ишлар, ДХХ академиялари, Юридик ва Жамоат хавфсизлиги университетларига жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳудуд ва соҳалар бириктирилган эди. Лекин улар криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга олимларини юбормаётгани, ушбу маҳаллаларни намунали қилишда жонбозлик кўрсатмаётганига эътироз билдирилди.
Миллий кенгаш ҳар чоракда ушбу олийгоҳлар раҳбарларидан ҳам ҳисобот сўраб бориши кераклиги таъкидланди.
Умуман, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик платаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирилди.
Бундан буён, вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этиш таклиф қилинди.
Тавсия этамиз
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаларига овоз бериш бошланди
Ўзбекистон | 00:58 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
-
Венгрия ва Ўзбекистон олимлари янги дори воситасини ишлаб чиқариш устида ишламоқда
Фан-техника | 12:27
-
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
Жамият | 12:23
-
Сирский: Украина қуролли кучлари Курск областидан қисман чиқиб кетяпти
Жаҳон | 12:20
Мавзуга оид

09:13
«Яшасин Франция ва Ўзбекистон дўстлиги!» — Макрон қабул маросимида

07:59
Шавкат Мирзиёев Франциянинг Фахрий легион ордени билан мукофотланди

00:29
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Франция инвестиция кенгашини таъсис этишни таклиф қилди

22:07 / 12.03.2025