Кўчмас мулкнинг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш мақсадида оммавий баҳолаш ўтказилади
Ўзбекистонда янгича усуллар ва механизмлар орқали кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин қийматини аниқлаш йўлга қўйилади. Йил охиригача Тошкентда эксперимент ўтказилиб, оммавий баҳолашдан ўтказилган мол-мулклар ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи базаси қайта белгиланади, шунингдек, солиқ ставкалари пасайтирилиши мумкин.

«Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, кўчмас мулк объектларининг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлашнинг замонавий усуллари ва механизмларини жорий этиш ва кенг қўллаш, аҳоли ва тадбиркорларнинг иқтисодий активлари ўсиб бориши учун қулай шарт-шароит яратишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- республикадаги мавжуд 8 миллиондан ортиқ турар ва нотурар жойлар, 7 миллионга яқин ер участкаларининг иқтисодий актив сифатидаги қийматини аниқлаш;
- кўчмас мулк объектининг солиқ солиш, олди-сотди қилиш, гаровга қўйиш, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ва бошқа ҳолатлар учун аниқланадиган қиймати ўзаро мутаносиб бўлишини таъминлаш;
- кўчмас мулк бозорига оид ишончли, тўлиқ ва даврий равишда янгиланиб борадиган ахборот базани яратиш;
- солиқ солишда адолатлилик тамойилини янада кенг жорий этиш.
2025 йилдан босқичма-босқич барча кўчмас мулк объектлари уларнинг бозор нархига яқин бўлган қийматини аниқлаш мақсадида даврий равишда оммавий баҳолашдан ўтказилади.
Оммавий баҳолаш ишлари қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
- 2025–2026 йилларда – синов тариқасида Тошкент шаҳрида;
- 2026–2027 йилларда – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
- 2027 йил ва ундан кейинги йилларда – қолган ҳудудларда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил 1 декабрга қадар, Тошкент шаҳридаги экспериментнинг дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, оммавий баҳолашдан ўтказилган мол-мулклар ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ солинадиган базаани қайта белгилаш ва солиқ ставкаларини пасайтириш бўйича ҳукуматга таклиф киритиши керак.
Фармонга кўра, Кадастр агентлиги ҳузурида Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази ташкил этилади.
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида:
- Иқтисодиёт ва молия вазирлиги – ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган;
- Кадастр агентлиги – махсус ваколатли орган;
- Миллий марказ – ижро этувчи орган этиб белгиланди.
Оммавий баҳолаш тизимини норматив-ҳуқуқий ва услубий жиҳатдан таъминлаш учун «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиёти» белгиланган тартибда тасдиқланади.
2026 йил охиригача Тошкент шаҳридаги эксперимент натижалари, илғор хорижий тажриба ҳамда халқаро экспертларнинг хулосалари ва тавсиялари асосида «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
2025 йил 1 ноябргача кўчмас мулкни оммавий баҳолаш услубиётига асосан қуйидагилар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади:
- «Кўчмас мулк бозори мониторинги» автоматлаштирилган ахборот тизими;
- «Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш» автоматлаштирилган ахборот тизими.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

20:56 / 28.05.2025
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади

11:34 / 26.05.2025