Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 489 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди. 

Бош прокуратура маълум қилишича, “У.Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари Ф.М. корхонага қарашли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан тармоққа улаган.

Ҳолат бўйича Ф.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (Ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.