Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) офиси директори Шин Мёнг Соп билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, учрашув давомида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги иштирокидаги амалдаги ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва давлат бошқарувидаги рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шин Мёнг Соп KOICA Ўзбекистоннинг ривожлантиришга қўшган муҳим ҳиссасини таъкидлаб, янги катта лойиҳаларни амалга ошириш орқали фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.