The Times: Британия Украинага тинчликпарвар кучларини «қанча керак бўлса, шунча муддатга» жойлаштиришга тайёр
Бир қанча давлатлар, жумладан, Франция, Туркия, Канада ва Австралия Украинага 30 минггача ҳарбий юборишни муҳокама қилмоқда.

Фото: UK Ministry of Defence
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер британиялик ҳарбийларни тинчликпарвар куч сифатида узоқ йилга Украинага жойлаштиришга тайёр. Бу ҳақда The Times ҳукуматдаги юқори мартабали манбаларига таяниб хабар берди.
«Бу узоқ муддатли мажбурият бўлиб, йилларга чўзилиши мумкин. Тинчлик келишувини сақлаб қолиш ва Россияни тийиб туриш учун қанча вақт керак бўлса, ушбу муддат шунча давом этади», — дея таъкидлаган нашр манбаси.
The Times маълумотларига кўра, бир қанча давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Франция, Туркия, Канада ва Австралия Украинага 30 минггача ҳарбий юборишни муҳокама қилмоқда. Бошқа давлатлар қурол-яроғ ва моддий-техник таъминот билан ёрдам беришга тайёр.
The Times’нинг бошқа бир мақоласида қайд этилишича, Стармер 15 март куни «кўнгиллилар коалицияси» билан онлайн учрашувда Украинага 10 мингдан ортиқ тинчликпарвар кучларини жойлаштириш режаси ҳақида гапирган.
Bloombergʼнинг ёзишича, Туркия ҳам Украинага тинчликпарвар куч сифатида ўз ҳарбийларини юборишга тайёр. Шу билан бирга, агентликнинг таъкидлашича, Туркия тинчликпарвар кучларни шакллантиришга оид барча маслаҳатлашув ва тайёргарлик ишларига жалб этилмаса, мамлакат ушбу миссияда иштирок этмайди.
Франция президенти Эммануэл Макрон 15 март куни Киев хавфсизлик кафолати учун ўз ҳудудига тинчликпарвар қўшинлар жойлаштиришни сўраса, Россия ушбу масала бўйича овоз беришга ҳақли эмаслигини маълум қилганди.
Ўз навбатида Москва бир неча бор Украинага тинчликпарвар кучлар жойлаштирилишига қарши чиққан. РФ ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко 17 март куни эълон қилинган интервюсида тинчликпарвар кучларни жойлаштириш ҳақидаги гап-сўзлар «номақбул ва бемаъни» эканини билдирган.
Тавсия этамиз
Magic City'нинг эгаси яна ўзгаради
Ўзбекистон | 21:22 / 17.03.2025
«Балки уддалармиз, балки йўқ». Трамп эртага Путин билан гаплашишга ваъда берди
Жаҳон | 20:36 / 17.03.2025
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 12:00 / 16.03.2025
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13 / 15.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Яқин 75 йил ичида денгиз сатҳи уч метрга кўтарилиши мумкин — олимлар
Фан-техника | 00:12
-
ЕИ давлатлари «Озодлик радиоси» учун муқобил молиялаштириш манбаларини қидиради
Жаҳон | 23:38 / 18.03.2025
-
Путин Украина энергетика объектларига 30 кун зарба бермасликни қўллаб-қувватлади ва «ҳарбийларга тегишли буйруқ берди»
Жаҳон | 23:07 / 18.03.2025
-
Бундестаг мудофаа харажатларини оширишга ёрдам берадиган қонунни маъқуллади
Жаҳон | 22:25 / 18.03.2025
Мавзуга оид

17:52 / 18.03.2025
Буюк Британия қамоқхоналарида бўш жойлар кам қолгани маълум қилинди

09:39 / 17.03.2025
ST: Украинага 10 000 дан ортиқ тинчликпарварлар бориши мумкин

11:40 / 15.03.2025
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди

21:06 / 10.03.2025