Тошкентда Ҳунармандлар маркази қурилиши керак бўлган ерга қурилган “дом” бузиладиган бўлди
Суд ҳунармандлар ва “Turon meros” МЧЖ ўртасидаги 3 йиллик баҳсга нуқта қўйди: пойтахтнинг Учтепа туманида қурилган 9 қаватли бино МЧЖ ҳисобидан бузиладиган бўлди. Бош вазир баёни билан барпо этилиши керак бўлган 4 қаватли ҳунармандлар маскани қурилиши “бир юмалаб” кўп қаватли турар жойга айланиб қолганди.

Фото: Kun.uz
Тошкентда бир неча йилдан бери ҳунармандлар ва “Turon meros” МЧЖ ўртасида баҳсли вазият давом этиб келаётганди. Низоли вазият Учтепа туманида Ҳунармандлар маркази қурилиши билан боғлиқ.
Гап шундаки, Сузукота мажмуаси қурилиши муносабати билан ҳунармандларга тегишли устахоналар бузилгач, 2019 йил 26 майдаги ҳукумат сайёр йиғилиши баёни билан Учтепа тумани Фозилтепа кўчасида жойлашган 2,7 гектар ер майдонида “Ҳунармандлар гузари” маркази қурилиши ҳамда ҳунармандларнинг бузилган мулкларига компенсация сифатида қуриладиган бинонинг биринчи қаватидан 52 нафар ҳунарманд учун жами майдони 12 минг 204 метр квадрат бўлган хоналар ажратиб берилиши белгиланганди.
Бироқ Учтепа туманида барпо этилиши керак бўлган 4 қаватли ҳунармандлар маскани қурилиши бошлангач, “бир юмалаб” кўп қаватли турар жойга айланиб қолган. Яъни ҳужжатларда ушбу ҳудудда 4 қаватли бино қурилиши ва унда ҳунармандлар фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилиши кўзда тутилган бўлса-да, Ҳунармандлар маркази учун ажратилган жойда инвестор томонидан 9 қаватли уй қурила бошланган.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2024 йил 25 октябрдаги қарори билан Тошкент шаҳар қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг “Turon meros” МЧЖга нисбатан ноқонуний қурилган қурилмани бузиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилган. Суд ҳужжатига кўра, Учтепа тумани, 178-уй манзилида жойлашган 9 қаватли бинони “Turon meros” МЧЖ ҳисобидан бузиб ташлаш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 5 февралдаги ажрими билан дастлабки суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ҳозирда иш тафтиш инстанциясида кўриб чиқилмоқда.
Kun.uz 2022 йил декабр ойида Учтепа туманида 4 қаватли Ҳунармандлар маркази қурилиши керак бўлган жойда 9 қаватли “дом” қурилаётгани, ҳунармандлар эса бундан норозилиги ҳақида суриштирув эълон қилганди.
Батафсил: Бош вазир ваъдаси ерда, ҳунармандлар эса кўчада қолди. Умрзоқовнинг қарори нега бекор қилинди?
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди
Жаҳон | 17:34
-
Канадада автомобил одамларни босиб кетди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 17:10
-
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?
Спорт | 16:39
-
«Титаник» йўловчиси ёзган мактуб 300 минг фунтга сотилди
Жаҳон | 16:07
Мавзуга оид

19:20 / 25.04.2025
Қибрайда ичимлик суви қувури устидан ариқ тортилмоқда

20:34 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди

08:50 / 24.04.2025
Тошкентнинг бешта туманида иссиқ сув таъминоти тикланади

17:42 / 22.04.2025