Унда Ўзбекистон фуқароларини мазкур корхонага қонуний тарзда ишга жойлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти томонидан миграция соҳасини тартибга солиш, хорижда ишлаётган юртдошлар ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш, чет элда ишламоқчи бўлганлар малакасини ошириш, уларни аниқ касбларга ўқиш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган дастурлар билан таништирилди. Ўзбекистон ҳудудларида очилган Мономарказлар фаолиятига алоҳида урғу берилди.
"Русские прянники" МЧЖ мутасаддилари айни пайтда 30 нафардан ортиқ ўзбекистонликларни иш билан таъминлашга тайёрлигини билдирди. Шунингдек, уларнинг яшашлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.











