11 май куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 03:03 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,08 градус шимолий кенглик; 72,35 градус шарқий узунлик. Магнитуда – 3,1. Чуқурлик – 5 км. Эпицентр – Тошкентдан 263 км жануби-шарқда.
Андижон ва Наманган вилоятларида сезилиш кучи:
- Пахтаобод тумани – 2−3 балл, 15 км;
- Избоскан тумани – 2 балл, 20 км;
- Учқўрғон тумани – 2 балл, 21 км.















