Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар беришича, Жиззах шаҳрида фуқаро Н.Б. (муқаддам судланган) фуқаро Ш.К.нинг ишончига кириб, уни 30 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга ишга юборишини ваъда қилган.

У 11 200 доллар ва 50 млн сўм пулни олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.